Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигидаги делегацияси Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари Кенгашида иштирок этади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, хизматларнинг эркин савдоси истиқболлари ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Мажлис якунига кўра Ҳамдўстлик ҳудудида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни назарда тутадиган бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.