...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов бугун Германияга жўнаб кетади


08:49, 14.11.2017 Жамият
 2 278

Ўзбeкистоннинг Ҳукумат делегацияси Гeрманияга ташриф буюради.

14–17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВнинг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери Бош вазири Ҳорст Зееҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.
 
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади.
 
“KfV” Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюриш кўзда тутилгани айтилган.
 
Ўзбекистон–Германия бизнес фуруми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилаётгани қайд этилган.
 
Маълумот учун, Германия Федератив Республикаси Ўзбекистоннинг Европадаги энг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2016 йилда 520 млн АҚШ долларидан ортган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Абдулла Арипов Ўзбекистон Германия ҳамкорлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар