Муҳокама чоғида ТИВ олдига қўйилган вазифаларни самаралироқ амалга ошириш борасида қатор муаммолар мавжудлиги қайд этилган.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон товарлари экспортини ривожлантиришда АҚШ, Буюк Британия, Озарбайжон, Россия, Германия, Грузия, Бельгия, Бангладеш, Ҳиндистон, Италия, Малайзия, Латвия, Хитой, Корея, Чехия, Таиланд ва БААда ташкил этилган халқаро кўргазмаларда иштирок этишда мамлакатимиз компаниялари ва корхоналарига кўмак берилган. Уларнинг якунлари бўйича умумий суммаси қарийб 83,5 миллион долларлик савдо шартномалари имзоланган, деб ёзмоқда ЎзА.
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида 2018 йилнинг январь-май ойларида хорижий ташрифлар ва мулоқотлар натижасида қиймати 17 миллиард долларлик 182 истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида дастлабки келишувга эришилди. Жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра дипломатик миссиялар томонидан умумий суммаси 10,543 миллиард долларлик турли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ишлаб чиқилди.
Муҳокама чоғида ТИВ олдига қўйилган вазифаларни самаралироқ амалга ошириш борасида қатор муаммолар мавжудлиги қайд этилган.
Хусусан, ТИВ ва дипломатик ваколатхоналар вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон товарлари экспортини амалга ошириш, инвестициялар ва туристларни жалб қилиш масалалари юзасидан ўз таклифларининг соҳага ихтисослашган идоралар ва вилоят ҳокимликлари томонидан узоқ вақтда кўриб чиқилиши билан боғлиқ муаммога ҳали ҳам дуч келмоқда.
Муҳокама чоғида сенаторлар Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича тавсиялар билдирди.