...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Покистон элчиси билан “Йўл харитаси” ишлаб чиқишни муҳокама қилди


15:59, 02.08.2017 Жамият
 1 831

Учрашувда сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар жабҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди.
 
Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.


 
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг ҳолати, Покистоннинг ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини ҳисобга олган ҳолда сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар жабҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда ҳамкорликни тизимли асосда кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди ва шу муносабат билан икки томонлама тадбирлар, жумладан Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги турли шакллардаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича аниқ чораларни ўз ичига олувчи “Йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқиш борасидаги мулоҳазалари билан щртоқлашдилар.
 
Шунингдек, учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикаси Ирфон Юсуф Шами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар