...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов кетяпти


15:28, 23.04.2018 Жамият
 8 647

Делегация бугун, 23 апрель куни ХХРга кетиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради. Делегациянинг Хитойга ташрифи 23-25 апрель кунларига мўлжалланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон делегацияси 23-24 апрель кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
 
Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбарлари Циндао шаҳрида (ХХР) Хитой раислигида бўлажак ШҲТ Саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар.
 
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Пекин шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Теглар:Ўзбекистон-Хитой Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар