...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда фожиа! 57 киши қурбон бўлди


15:20, 23.04.2018 Олам
 3 928

Портлаш учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган.

Кеча, 22 апрель куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг Дашт-е Барчи районидаги сайловчиларни рўйхатга олиш марказида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “ToloNews” хабар берди.
 
Бомбани ҳудкуш-террорчи портлатган. Ушбу портлаш натижасида ҳозиргача 57 киши ҳалок бўлди, 119 киши жароҳатланган.
 
Жамоатчилик соғлигини сақлаш вазирлиги вакилининг хабар беришича ҳалок бўлганлар орасида 21 нафар аёл ва 5 нафар бола бор. Ҳалок бўлганларнинг сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Портлаш учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган.
 
Кобулдаги портлашдан икки соат ўтгач, Боғлон вилоятининг Пол-е Хамри шаҳрида ҳам портлаш содир бўлган. Ҳодисада олти нафар одам ҳалок бўлган, яна беш нафар одам яраланган.
 
Бу портлаш шаҳар сайловчиларини рўйхатга олиш марказидан унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!