Вазир элчининг мамлакатимиздаги тўрт йиллик муваффақиятли фаолияти ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига қўшган ҳиссасини эътироф этди.
Икки томон кун тартиби юзасидан фикр алмашиш давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларни анъанавий ва динамик ривожланаётгани қайд этилди.
Вазир элчининг мамлакатимиздаги тўрт йиллик муваффақиятли фаолияти ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига қўшган ҳиссасини эътироф этди.
Элчи Ўзбекистондаги вазифасини ижро этиши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Бугун, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиқовни қабул қилган эди.