Ушбу вазият ўйиннинг 34-дақиқасида урилган голдан сўнг содир бўлди.
“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппега “Селтик”ка қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида (5:0), шотланд клуби мухлиси ҳужум қилди. Бу ҳақада “Vesti.ru” хабар берди.
Ушбу вазият Килиан Мбаппе томонидан 34-дақиқада урилган голдан сўнг содир бўлди.
Ишқибоз майдонга тушиб, Мбаппе томон югурди ва уни тепмоқчи бўлди, бироқ унинг ўйлаган нияти амалга ошмади.
Стюардлар мухлисни майдондан олиб чиқиб кетишди.
Бу ҳолат юзасида УЕФА “Селтик” жамоасига нисбатан қаттиқроқ жазо қўллаши мумкин.
Ўзингизга маълум, футбол мухлислари бироз қизиққонроқ бўлишади. Улар наздида ўйинда “адолатсизлик” содир бўлса, билиб-билмай спортчиларга оғир тан жароҳати ҳам етказишлари мумкин.
Худди шундай холатларнинг олдини олиш учун мухлисларнинг “қуюшқондан чиқиши” футбол клубларига “жазо” берилиши билан ҳам тартибга чақирилиши мумкин.
Маълумот учун, Килиан Мбаппе шу йилги ёзги трансфер ойнасида Монака клубидан Парижнинг “ПСЖ” жамоасига 160 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Ҳабибуллохон Азимов