Эронда Абдулазиз Комилов Президент Ҳасан Руҳоний ва Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан учрашди.
Абдулазиз Комиловни шахсан Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ва ташқи ишлар вазири Жавод Зарифлар қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Эрон Президентига учрашув ўтказиш ва Ўзбекистон-Ерон мулоқотининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига самимий тилакларини етказди.
Музокаралар давомида Томонларнинг 2017 йил 10 сентабрда Остона шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи-назаридан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбатда қатор минтақавий муаммолар, хусусан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистон инқирозини сиёсий ҳал қилиш жараёнини бошлаш учун биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракат муҳимлиги қайд этилди.
Руҳоний “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсияни ўтказишга доир Ўзбекистон ташаббусини қўллаб қувватлади.