Томонлар минтақа кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.
Қирғизистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқов, Тожикистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми, Туркманистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев ва Қозоғистон Республикаси Муваққат ишлар вакили Мурсал-Наби Туякбаев Комилов қабулида бўлишган.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентабрда Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси ва 10-11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция минбарларидан илгари сурган Марказий Осиё давлатларининг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ташаббусларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистоннинг таклифлари билан вазир Комилов Марказий Осиё давлатларининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини таништирди.
Томонлар минтақа кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.