Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари санъат асарларини сотиб олиш мақсадида ҳар йили давлат бюджетидан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратади, деб ёзмоқда ЎзА.
Тегишли вазирлик ва ташкилотлар Ўзбекистон музейларида сақланаётган тасвирий ва амалий санъат асарларини, моддий маданий мерос объектларини реставрация қилиш ишлари бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш, шу асосда фаолият юритаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари белгиланган.
Мамлакатдаги барча музейлар ва бадиий галереялар учун, идоравий мансублигидан қатъи назар, илмий-методик марказ вазифасини бажаришни Ўзбекистон давлат санъат музейига юклатилади ва унинг қошида Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.