...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов АҚШ президенти маслаҳатчиси билан учрашди


10:43, 17.01.2018 Жамият
 1 654

Учрашувда замонавий хавфсизликка таҳдид билан курашишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 16 январ куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан учрашди, деб хабар бермоқда вазирликнинг Матбуот хизмати.

Музокараларда икки томон муносабатлари ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар, жумладан Афғонистондаги вазият ривожланиши ҳамда замонавий хавфсизликка таҳдид билан курашишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Теглар:Комилов Макмастер АҚШ Вазир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар