...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марҳум ўз қотилини полицияга боришга мажбур қилди


10:28, 17.01.2018 Олам
 7 520

Айбига иқрор бўлган эркакнинг гапига кўра, у бутунлай ўз ҳаловатини йўқотган.

Қозоғистонинг Олма-ота вилояти Уштоба шаҳрида яшовчи 27 ёшли фуқаро 12 январь куни полицияга қўнғироқ қилиб, содир этган жинояти ҳақида ахборот берган.
 
Бу эркак 2017 йилнинг 16 апрелида амакиси билан жанжаллашиб қолгани ва уни ўлдириб, уйининг ертўласига кўмиб ташлагани тўғрисида кўрсатма берган.
 
Полициячилар бориб уйнинг ертўласини текширишганида, куч ишлатиш йўли билан ўлдирилган эркакнинг ярми чириган жасадини топишган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг маълумотида, “Қотиллик биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтда содир этилгани аниқланди ва жиноий тергов, суд-тиббий экспертиза ишлари бошланди”, дейилган.
 
Айбига иқрор бўлган эркакнинг гапига кўра, у бутунлай ўз ҳаловатини йўқотган. Чунки, ҳар куни кечаси амакиси унинг тушига кирган. Қотил ҳибсга олинган. 
Обил Сафаров

Теглар:Уштоба Олмаота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!