...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчилар Жиу-житсу бўйича медалларни қўлга киритди


14:39, 19.12.2018 Спорт
 2 307

Мусобақа Бирлашган Араб Амирликлари Жиу житсу федерацияси (UAEJJF) раҳбарлигида ўтказилди.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Бразилия Жиу-житсу кураш санъати бўйича “Kazakhstan National Pro” Халқаро рейтинг мусобақаси бўлиб ўтди.
 
Мусобақа Бирлашган Араб Амирликлари Жиу-житсу федерацияси (UAEJJF) раҳбарлигида ўтказилди. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашди ва совринларни қўлга киритди.
 
Хусусан, Шамсиддин Ҳусниддинов “Masters 1” категориясида 85 кг вазн тоифаси бўйича олтин;
 
Абраҳим Абдумавлонов “Ўсмирлар” категориясида 55 кг вазн тоифаси бўйича олтин;
 
Карим Мадинов “Катталар” категориясида 62 кг вазн тоифасида олтин;
 
Риза Сафаров “Катталар” категориясида 110 кг вазн тоифасида кумуш медаль соҳиби бўлди.


 
Submission Grappling бўйича халқаро мусобақа “Arlan Grip Sellection”нинг финалида Шамсиддин Ҳусниддинов “Intermediate Master 1” категорияси бўйича кумуш медалга эга чиқди.
 
Сирожбек Рустамов эса “Кичик ёшлилар” категориясида 60 кг вазн тоифасида кумуш медаль соҳиби бўлди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жиу житсу Олмаота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!