Назарбоев илиқ қабул учун Трампга миннатдорлик билдирган ва уни Қозоғистонга таклиф қилган.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Вашингтонда АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашди. Учрашув якунида икки мамлакат раҳбари матбуот учун қўшма баёнот бердилар.
Назарбоев ўз сўзида КХДР билан боғлиқ вазиятни изоҳлади ва Россия-Америка муносабатларини жуда ҳам паст даражада, деб баҳолади. Назарбоев, “Шимолий Корея муаммосини АҚШ, Хитой ва Россия биргаликда ҳал қилиши мумкин. Шунинг учун, қўшни давлатларни Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар қизиқтиради, бу муносабатлар охирга вақтда нолга тенг бўлиб қолди”, деган фикрни билдирган.
Оқ уй маъмуриятининг хабарига кўра, Назарбоев илиқ қабул учун Трампга миннатдорлик билдирган ва уни Қозоғистонга таклиф қилган.