Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг виртуал қабулхонаси очилди.
10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади. Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дунёнинг барча минтақаларидан жисмоний ва юридик шахслар куну тун ўз савол, ариза, шикоят ва таклифлари билан бевосита Ташқи ишлар вазирига мурожаат этишлари мумкин.
Мурожаатни тўғридан-тоғри веб-саҳифа ёки ишонч телефони орқали йўллаш имконияти мавжуд. Ишонч телефон рақами +998 71 233 28 28.