...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда қамоқ жазоси бекор қилиндими?


15:31, 10.11.2016 Жамият
 9 713

Газетага келган мурожаатга муносиб жавоб қайтарилди.

Гулистон шаҳрида яшовчи С.Аҳмедова “Адолат кўзгуси” газетасига қуйидаги савол билан мурожаат қилган:
 
– Янги қабул қилинган қоидаларга кўра, қамоқ жазоси бекор бўлибди, деб эшитдим. Шу тўғрими?
 
Газета ҳам ўз ўрнида бу борада ҳуқуқшунос Камола Ҳамидова билан маслаҳатлашишни маъқул кўрган ва мурожаатга жавоб сифатида 2016 йил 10 ноябрдаги 45-сонида “Энди қамоқ жазоси бекор бўлдими?” номли мақола чоп этди.
 
Маълумки, 2016 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида суд тизимини ислоҳ этувчи бир қатор қоидалар белгиланди.
 
Ушбу ислоҳ қилинган қоидалар аҳоли ўртасида турлича фикрларни шакиллантиргани боис уларни аниқ бир тўхтамга келтириш жуда муҳимдир. Шунинг учун газетанинг фуқаро мурожаатига ўз вақтида жавоб қайтариши айни муддао бўлди десак адашмаган бўламиз.
 
“Хусусан, Фармоннинг 3-бандида 2017 йилнинг 1 апрелидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилиши белгиланди. Ҳужжатдаги ушбу норма кўпчиликда катта қизиқиш уйғотиб, “Энди қамоқ жазоси бекор бўлдими?”, деган саволларни ҳам келтириб чиқарди”, деб ёзилади газетада.
 
Бу саволга жавоб бериш учун ушбу жазо тури белгиланган Жиноят кодексининг 43-моддасини кўриб чиқиш ўринлидир. Яъни, унга кўра жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:
а) жарима;
б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
в) ахлоқ тузатиш ишлари;
г) хизмат бўйича чеклаш;
д) қамоқ;
д-1) озодликни чеклаш;
е) интизомий қисмга жўнатиш;
ж) озодликдан маҳрум қилиш;
з) умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
 
Юқоридаги бандларда қамоқ жазоси белгиланиши мумкинлиги айтилган. Жиноят кодексининг 48-моддасида эса, қамоқ жазосига қуйидагича таъриф берилади: Қамоқ - шахсни батамом ажратган шароит остида сақлашдан иборат бўлиб, бир ойдан олти ойгача муддатга белгиланади”.
 
“Ислоҳ қиинган Фармон бўйича қамоқ тарзидаги жазо тури тугатилди. Унинг ўрнига жазо белгилашнинг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил, бошқа турларини қўллаш имконияти кенгайтирилди. Қамоқ жазоси ўрнига, ҳуқуқбузарларга  тарбиявий-тузатиш таъсир чораларининг илғор шакл ва услубларини кенг қўллаш назарда тутилмоқда”, деб ёзади “Адолат кўзгуси” газетаси.
 
Бундан кейин жиноят содир этган шахсларга қамоқ жазоси қўлланилмайди, деган хулосани чиқармаслик лозим.
 
Мақолада 43-моддада келтирилган қамоқ туридан бошқа жазо турлари содир этилган ҳуқуқбузарлик, ундан келиб чиққан оқибат, етказилган зарардан келиб чиқиб, жазонинг бошқа турлари  қўлланилиши мумкинлиги айтилган.
Мухторбек Абдуллаев 

Теглар:Фуқаро мурожаати Қамоқ жазоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар