Сиёсий ҳажвчи Жон Стюард “Трамп ғолиб бўлса, демак бу сайёра ақлдан озибди, мен ракета орқали космосга учиб кетаман”, дея чиқиш қилган.
Майли Сайрус
Поп юлдуз Instagram’даги саҳифасига “Трамп президент бўлса, мен кўчиб кетаман”, дея изоҳ қолдирган.
Челси Ҳэндлер
Америкалик комик ва телебошловчи Испанияга кетишини айтган. Бу режаси шунчаки гап эмаслигини исботлаш учун у, ҳатто, Испаниядан уй сотиб олган.
Жон Стюард
Сиёсий ҳажвиячи Трамп ғалаба қозонса, бошқа сайёрага кетишини маълум қилган.
Нив Кэмпбелл
“Huffington Post” газетасига берган интервьюсида актриса Канадага кўчиб кетишини айтган.
Барри Диллер
IAC Interactive асосчиси ҳозирча қаерга кетишини аниқ билмаса-да, бироқ мамлакатни тарк этишга қарор қилгани тайин.
Данэм
“Girls” телесериалининг яратувчиси Канадага кўчиб кетишни режалаштирган.
Киган-Майкл Ки
Актёр ўзи туғилган Детройт шаҳридан 10 км узоқликдаги Канадага кўчишини маълум қилган.
Хлоя Севиньи
Асли франциялик бўлган актриса Шотландияга кетмоқчи.
Эль Шарптон
Сиёсат вакили Трамп ғалаба қозонган тақдирда, албатта, мамлакатни тарк этишини хабар қилган.
Наташа Лионни
Америкалик актриса ҳокимият тепасига Трамп чиқса, руҳий касалликлар шифохонасига ётиши ҳақида айтган.
Эдди Гриффин
Киноактёр ва ҳажвчи Африкага кетиш истагида.
Спайк Ли
Трамп ғолиб бўлса, кинорежиссёр Бруклинга қайтиб кетишини маълум қилган.
Эмбер Роуз
Модель ҳозирча қаерга кетишини аниқ билмайди, лекин мамлакатни тарк этишга қатъий қарор қилган.
Сэмуэль Лерой Жексон
Актёр Жанубий Африкага кўчиб кетмоқчи.
Шер
Машҳур хонанда Юпитерга кетишни мўлжаллаган.
Жорж Лопез
“Агар Трамп ғолиб бўлса, иммиграция ҳақида ташвишланиши зарур эмас. Сабаби биз ҳаммамиз кетамиз”, дейди актёр. У Мексикага кетишини айтган.
Барбара Стрейзанд
Хонанда Австралия ёки Канадага кўчиб кетишни мақсад қилган.
Рэйвен-Симоне
Актриса ва телебошловчи Канадага кўчишга ваъда берди.
Вупи Голдберг
Ҳозирча аниқ билмаса-да, актриса мамлакатни тарк этиши тайин.
Умари Хардвик
Трамп ғалаба қозониши билан Денвердан Италияга кўчиб кетишини маълум қилган.
Эми Шумер
Актриса Испанияга кетиш истагида.
Рут Бейдер Гинзбург
Олий Суд ҳаками Янги Зеландияга кетишни мақсад қилган. “Дональд Трампи Американинг президенти сифатида тасаввур қила олмайман. Янги Зеландияга кўчиш вақти келди”, дейди судья.
Юқорида келтирилган Американинг кўзга кўринган вакиллари томонидан билдирилган фикрларни “Forumdaily.com” сайти чоп этган. Айни пайтда Дональд Трампнинг президент этиб сайланиши кўплаб баҳсларга сабаб бўлаётгани сир эмас. Натижа эълон қилинганидан сўнг Америка халқининг руҳий ҳолати акс этган фотосуратларни куни кеча сайтимиз орқали ҳавола этган эдик.
Бир қатор мамлакатлардан Трамп номига қутлов мактублари келиши давом этмоқда.