Алимов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Кузатувчилар миссиясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрди.
Суҳбат чоғида ташкилотга аъзо давлатлар ва ШҲТ Котибияти вакилларидан иборат Кузатувчилар миссияси фаолиятининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ШҲТни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши қарорларининг ижро жараёни ҳам муҳокама қилинди.