...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея президенти ловозимини тарк этади?!


15:07, 30.11.2016 Олам
 3 893

Пак Кин Хе халқидан кечирим сўраб, мамлакат раҳбари лавозимини тарк этишга тайёр эканини айтган.

Аввалроқ, Жанубий Кореяда қалтис вазият юзага келгани, мамлакат президенти Пак Кин Хе ўз лавозимини суиистеъмол қилган айбланаётгани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Бўлиб ўтган қатор норозилик намойишларидан сўнг, парламент мамлакат президенти Пак Кин Хега қарши импичмент эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
 
Бунга оппозициянинг импичмент учун етарлича овоз тўплагани ҳам сабаб бўлди. Бу ҳақда “Vesti.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Мамлакат президентига қарши импичмент эълон қилиниши учун Миллий Кенгаш таркибидаги 300 нафар депутатнинг 200 нафари ҳам овоз бериши керак. Бу эса гарчи керакли овозни йиққан бўлса-да, президентни истеъфога чиқариш учун оппозициячилар овозининг ўзи камлик қилади, деганидир.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, импичмент бўйича овоз бериш жараёни бир неча кундан сўнг, 2-9 декабрь кунлари орасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
 
Мамлакат президенти Пак Кин Хе бир неча бор халқдан кечирим сўраб, сўзга чиқди. Сўнгги бор сўзга чиққанида у давлат раҳбари лавозимини тарк этишга тайёр эканини билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, президент Пак Кин Хе 40 йиллик дугонаси
Чхве Сун Силь сабабли шу ҳолга тушди.
 
Жанбуй Кореядаги ушбу жанжал ОАВда президентнинг энг яқин дугонаси Чхве Сун Силь гарчи ҳукуматда ҳеч қандай лавозимни эгалламаса-да, мамлакат сиёсатига аралашган ва Пак Кин Хега давлат бошқарувида кўмак бергани, президент ўқиши лозим бўлган нутқ сўзларини ёзиб бергани, мамлакатдаги махфий маълумотларни ўқиш имкониятига эга бўлгани ҳақидаги маълумотлар чоп этилгач, бошланди.

Шунингдек, ОАВда нафақат Чхве Сун Силь, балки унинг қизи Чон Ю Ен ҳақида ҳам баъзи маълумотлар чоп этилган. 2014 йил Чон Ю Ен Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган ва гўёки мамлакатнинг маданий ривожланишини қўлаб-қувватлаш учун бир қатор фондларни тузган. Ушбу фондлар қисқа вақт ичида бир неча ўн миллион АҚШ доллари миқдоридаги фойдани келтирган.

Чон Ю Ен ғалабадан сўнг мамлакатдаги энг обрўли Ихва университетига имтиҳонларсиз қабул қилинган. Дарсларга ўз вақтида қатнашмаган, баҳолари пасайиб кетса-да, у талабалар сафида қолаверган. Маълумотларга кўра, бу ҳолат университет ўқитувчиларига тазйиқ ўтказилганлиги сабаб содир бўлган.
Умида Якубова

Теглар:Жанубий Корея Импичмент Пак Кин Хе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!