
Абдулазиз Камилов ва Салоҳиддин Раббонийнинг ўртасидаги учрашув 23 январь куни бўлиб ўтган.
Жорий йилнинг 23 январь куни Афғонистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Абдулазиз Камилов Қобул шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувда БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Ҳозирги пайтда Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Ўзбекистон раислик қилаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.