...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашувида иштирок этди


13:13, 05.10.2016 Жамият
 2 104

Ялпи мажлис доирасида ҳамда бошқа шаклларда минтақавий ва халқаро муаммолар, хавфсизлик ва экстремизмга қарши кураш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Кеча, 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан иқтисодий ривожланишнинг турли жабҳаларига урғу берган ҳолда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Ялпи мажлис доирасида ҳамда бошқа шаклларда минтақавий ва халқаро муаммолар, хавфсизлик ва экстремизмга қарши кураш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Теглар:ТИВ Абдулазиз Камилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар