...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Иттифоқи Афғонистонга йирик миқдорда молиявий ёрдам ажратди


12:59, 05.10.2016 Олам
 1 955

Евроиттифоқ томонидан Афғонистон масаласи бўйича ташкил этилган конференция ишида жаҳоннинг 70та мамлакати ҳамда 30та ташкилотидан 100дан ортиқ делегация иштирок этмоқда.

Брюсселда 5 октябрь куни донорлар конференциясининг иккинчи асосий куни ўз ишини бошлади. Мазкур конференция давомида Европа Иттифоқи Афғонистонга 1,2 миллиард евро миқдорида ёрдам маблағини ажратишини маълум қилди. Евроиттифоқ донорлар конференциясининг бошқа аъзоларидан ҳам шу каби кўмакни кутаётганини яшириб ўтирмади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати ишлари бўйича юқори вакили Федерика Могерини хабар қилди
 
Евроиттифоқ томонидан Афғонистон масаласи бўйича ташкил этилган конференция ишида жаҳоннинг 70та мамлакати ҳамда 30та ташкилотидан 100дан ортиқ делегация иштирок этмоқда.
 
Аввалроқ, Австралия Ташқи ишлар вазири Жули Бишоп ҳам Афғонистонга кўмак бериш режаси борлиги ҳақида маълум қилганди. Режага кўра, Канберра 2020 йилгача ҳар йили Қобулга ёрдам учун 80 миллион Австралия доллари, яъни тахминан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиб туриши белгиланган. Бу маблағ асосан мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий лойиҳалар учун йўналтирилади. Ўз навбатида Австралия Ташқи ишлар вазири Жули Бишоп “Афғонистон яна террорчилар учун бошпанага айланмаслигини таъминлашимиз зарур”, дея таъкидлаб ўтди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Афғонистон Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!