
Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури белгиланди.
Қарорга кўра, Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури маъқулланган.
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, қарорда 9 май кунини кенг нишонлашни таъминлаш давлат ва нодавлат ташкилотларининг биринчи галдаги вазифаси, барча Ўзбекистон фуқароларининг виждоний иши ва анъанавий бурчи деб белгиланган.