Намойишчилар Парламент ва Президент қарорига қарши чиқишмоқда.
Маълуот ўрнида, Арманистонда Президент умумхалқ овоз бериш йўли билан эмас, балки Парламент депутатлари томонидан сайланади.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатда собиқ Президент Серж Саргисяннинг обрўси у қадар юқори, деб бўлмайди.
Аҳоли унинг қўшни мамлакат Озарбайжон билан ўртадаги Тоғли Қорабоғ можароси бўйича тегишли қарорлар қабул қилишда сусткашликка йўл қўйганини таъкидлашади.
Аммо янги Президент уни Бош вазирликка таклиф қилган, бироқ Саргисян Парламент аъзолари ва янги Президентнинг бу таклифини рад этган эди.
Кеча, 16 апрель куни арманистон пойтахти Ереван шаҳрининг марказий кўчаларида ва Парламент биноси олдида аҳоли томонидан йирик намойишлар ташкиллаштирилди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, аҳоли ҳукуматдан собиқ Президент Саргсянни Бош вазирлик лавозимига қўймасликни сўраб, тинч намойишга чиққан.
Шунингдек, намойишчилар кўчаларда озиқ-овқат ва ичимликлар тарқатиш пунктларини ташкил қилгани ва бу орқали жараён бир неча кунга чўзилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Намойишчилар шаҳарнинг асосий беш кўчасини тўсиб қўйгани ҳолда у ердаги ҳаракатларнинг бутунлай тўхтаб қолишига сабаб бўлган.
Парламент жойлашган Франция кўчаси эса полиция томонидан қаттиқ қўриқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев “Янги Озарбайжон” ҳукмрон партиясининг сеъздида сўзга чиқиб, Арманистон пойтахти Ереван аслида тарихан озарларга тегишли эканлигини айтиб, депутатларга махсус мурожаат қилган эди.