...
МЕНЮ
ONLINE TV

76 ёшли қария кўркамлик танловида ғолиб бўлди


14:49, 17.08.2017 Олам
 2 325

Хосе унинг бу муваффақияти ёшларга ва тенгдошларига янада илҳом бағишлашига умид қилмоқда.

76 ёшли собиқ қурувчи Хосе дос Сантос Невес шаҳардаги энг кўркам эркакка айланди. У Сан-Паулуда истиқомат қилади. Кексалар ўртасида ўтказилган кўркамлик танловида ғолиб бўлиш учун у 24 нафар рақобатчи билан беллашишига тўғри келди.
 
“Бу танловда ғолиб бўлиш мен учун жуда муҳим эди, сабаби шу ёшгача яшашнинг ўзи катта гап ”, дейди ғолиб. Шунингдек, унинг бу муваффақияти ёшларга ва тенгдошларига янада илҳом бағишлашига умид қилмоқда. 
 
“Инсон ўзини қадрлаши, соғлиғи ҳақида ўйлаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши керак. Шунда у ҳар қандай ёшда муваффақият қозониши мумкин.”
 
Сан-Паулунинг соғлиқни сақлаш давлат департаменти мазкур танловни 14 йилдан буён ўтказиб келмоқда. Бу танлов орқали одатда уйда ўтиришга кўникиб қолган нафақахўрлар унда иштирок этиб, ўзларининг бошқа қобилиятларини намойиш этишлари мумкин бўлади.  
Нигина Ҳакимова

Теглар:Сан-Паулу Нафақахўр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!