...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нафақахўрлар шаҳар кўчаларида намойиш ўтказдилар!


11:09, 24.11.2017 Олам
 2 475

Намойишчилар Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиб...

Грециядаги нафақахўрлар пайшанба куни Афина кўчаларига чиқиб, нафақа пуллари ва уларнинг саломатлиги учун бериладиган моддий ёрдам пуллари камайтирилиши юзасидан намойиш ўтказишди.
 
Намойишчилар Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиб, 2018 йил учун тасдиқланадиган давлат бюджетини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтишмоқда.
 
Улар бу қайта кўриб чиқиш давомида ўзларининг нафақа пуллари ва саломатликлари учун ажратиладиган моддий ёрдам миқдорини камайтириш эмас, аксинча ошириш кераклиги талаб қилишган.
 
“Greece” нашри хабарига кўра, нафақахўрлар асосиацияси нафақадаги барчани тинч намойиш ўтказишга чақирмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни Греция парламенти 2018 йил учун давлат бюджетини тасдиқлайди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Греция Нафақахўр Бюджет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!