Икки томон ўртасидаги муросасизликнинг сабаби Мексика билан чегарада девор қирилишининг молиялаштирилмагани бўлиб турибди.
Гап бир қанча давлат ташкилотларининг иш фаолиятида қисқартиришлар бўлиши ҳақида боряпти. Икки томон ўртасидаги муросасизликнинг сабаби Мексика билан чегарада девор қирилишининг молиялаштирилмагани бўлиб турибди.
Трамп билан учрашувдан кейин сенатор Чак Шумер президентга бюджет лойиҳасини қўллаб-қувватлашни ва давлат идоралари фаолиятини тиклашни таклиф қилганини айтган.
“Жаноб президент, тушунтириб берсангиз, ички хавфсизлик бўйича музокаралар кетаётган даврда саккизта федераль идорани ёпиб қўйиш нега керак?”, деб сўраган сенатор ва Трампдан ижобий жавоб олмаган.
Трамп бюджетга Мексика билан чегарада девор қуриш учун 5 млрд киритишни талаб қиляпти. У айтган суммаси борасида тортишмаслигини аниқ-равшан маълум қилган ва бу ҳол “шатдаун” чўзилишига олиб келишини қайд этган.
“Ҳа, бу қанчадир вақт давом этиши ёки тезда тугаши мумкин. Ўртада жуда жиддий масала, кечиктириб бўлмайди”, деган Трамп.
Америка президенти охир-оқибат чегарадаги девор учун Мексика пул тўлашига ишоняпти.