...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диктатурани ағдариш керак – Колумбия Венесуэладаги вазиятни АҚШ билан муҳокама қилди


19:26, 03.01.2019 Олам
 2 842

Венесуэладаги сиёсий ва иқтисодий инқироз энг кўп Колумбияга таъсир қилган.

Колумбия президенти Иван Дуке Венесуэлада вазиятни ўнглаш учун диктатурага барҳам бериш зарурлигини айтиб ўтди. У АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда шундай фикр билдирган.
 
Венесуэладаги сиёсий ва иқтисодий инқироз энг кўп Колумбияга таъсир қилган. Очарчилик сабаб 3 миллионга яқин венесуэлалик ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Уларнинг учдан бир қисми Колумбияга келган.
 
“Демократиянинг қадрига етадиган барча давлатлар Венесуэлада диктатурани ағдариш учун бирлашиши керак. Бу мамлакатда демократия ва конституцион тартибни тиклаш учун барча зарур чораларни кўриш лозим”, деган Дуке.
 
АҚШ ва Колумбия наркотика савдосига қарши курашни давом эттиришга ҳам келишиб олган. Помпео Колумбияда 2013 йилдан бери кокаин етиштириш кўпайганидан ташвишда эканини билдирган.
 
Маълумот учун, Венесуэланинг асосий даромад манбаи нефть хомашёси ҳисобланади. 2014 йилда нефть нархининг кескин тушиб кетиши мамлакатда шундоқ ҳам қийин бўлиб турган вазиятни янада оғирлаштириб юборди. 2017 йилда 93 фоиз фенесуэлалик тўйиб овқат емасликдан шикоят қилган. Мамлакатда инялция даражаси 2018 йилда Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра 1000 000 фоизга етган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Венесуэла АҚШ-Колумбия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!