...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сан-Паулудаги 50 дан ортиқ хонадон ёниб кетди


17:28, 02.03.2017 Олам
 2 288

Оловни енгиш жуда қийин кечгани сабабли, ўт ўчирувчиларга маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам яқиндан ёрдам беришган.

Сан-Паулудаги хароба уйлар жойлашган ҳудудда чиққан катта ёнғиннинг бир зумда атрофдаги уйларга ҳам ўтиши оқибатида 50 дан ортиқ хонадон ёниб кул бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, ёнғин куннинг ёруғ қисмида бошланган.
 
Воқеа жойига ўт ўчириш хизматининг ўнлаб машиналари етиб келган. Оловни бартараф этиш жуда қийин кечгани сабабли, ўт ўчирувчиларга маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам яқиндан ёрдам беришган.
 
Айни вақтгача ёнғин туфайли вафот этганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Фақат 1 кишининг шифохонага етказилгани айтилмоқда, холос.
 
Полиция ёнғин сабабларини аниқлаш ишларини бошлаган.
Умида Якубова

Теглар:Сан-Паулу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!