...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чимёнда яна бир меҳмонхона мажмуи барпо этилади


14:43, 17.08.2017 Жамият
 2 142

Айдаркўлда хорижлик сайёҳлар учун чўмилиш соҳиллари ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 16 август куни “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур қарор юзасидан Дастур тасдиқланди.
 
Дастурга кўра, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида дам олиш ҳудудлари, Жиззах вилояти Фориш ва Арнасой туманларида Айдар-Арнасой кўллари соҳилида 5 та замонавий дам олиш ҳудудлари ташкил этилиши режалаштирилган.
 
Шунингдек, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида 4 юлдузли меҳмонхоналар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ массивида меҳмонхона мажмуи барпо этилади.
 
Бундан ташқари, Айдаркўл соҳилларида хорижлик сайёҳлар учун пляжлар ташкил этилади.
 
Қарорда туризмни ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берилди. Унга кўра, Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризми йўналиши бўйича сайёҳларни жалб қилиш, бунда логистика, хусусан, чартер рейсларни ташкил этиш масалалари ҳал қилиниши лозим.
 
Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида туристик ҳудуд ташкил этилиши керак. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерини босқичма-босқич ташкил этиш белгиланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қарор Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар