...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёши катталарнинг ижтимоий тармоқлардан чўчиши сабаби аниқланди


13:30, 19.08.2017 Олам
 3 196

Катта ёшлиларнинг фикрича, бегоналар улар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиб, ундан ғаразли ниятда фойдаланиш эҳтимоли бор.

Ёши улуғ кишилар “Facebook” ёки бошқа ижтимоий тармоқларга кам мурожаат қилишади. Аниқроғи, мурожаат қилишдан чўчишади. Бунга сабаб, бегоналар улар ҳақида кўп маълумотларга эга бўлиб, ундан ғаразли ниятда фойдаланиши мумкин, деган тахминлар мавжуд экан.
 
“Нафақахўрлар учун энг катта муаммо ижтимоий тармоқлардаги шахсий маълумотларнинг хавфсизлик масаласидир. Бу улар ҳақида кўплаб маълумотлар ижтимоий тармоққа жойлаштирилишида эмас, балки бу маълумотлардан бегоналарнинг хабардор бўлишида”, дейди Пенсильвания университети тадқиқотчиси Шиам Сандар.
 
Кўпчилик қариялар ижтимоий тармоқларга фарзандлари, набиралари, қариндошлари билан алоқада бўлиб туриш учун аъзо бўлишларини, айтишди. Ўз навбатида, кексалар ҳам улар билан нохуш ҳолатлар содир бўлишини истамайди. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Facebook ижтимоий тармоқлар Нафақахўрлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!