...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роман Абрамович “Челси”га 100 миллионлик футболчини сотиб олиш учун руҳсат бермади


13:19, 19.08.2017 Спорт
 3 348

Абрамович Белоттининг шартномасида кўрсатилган 100 миллион евро товон пулини тўлашдан бош тортди.

Лондоннинг “Челси” клуби эгаси Роман Абрамович бош мураббий Антонио Контенинг Италиянинг “Торино” жамоаси хужумчиси Андреа Белоттини сотиб олиш ҳақидаги таклифини рад этди.
 
Италиялик мураббийнинг фикрича, ватандоши Андре Белотти жамоа билан машғулот қилишдан четлатилган ҳужумчи Диего Костанинг ўрнини босиши мумкинлигини тахмин қилётганди.
 
Бироқ, россиялик тадбиркор Белоттининг шартномасида кўрсатилган 100 миллион евро бадал пулини тўлашдан бош тортган.
 
Жорий йилнинг 14 август куни “Челси” ҳужумчиси Диего Коста жамоа бош мурабийини ҳақорат қилиб, ўз вазифасини яхши уддалай олмаётганликда айблади. Испаниялик ҳужумчи бу ҳақда ОАВга хабар бериб, янги жамоа қидираётганлигини маълум қилган.
 
Бундан ташқари, Россиянинг “Зенит” клуби Белоттини сотиб олиш нияти борлигини билдирди. Маълумотларга қараганда, жамоа бош мураббийи Роберто Манчини раҳбариятдан италиялик ҳужумчини сотиб олишни сўраган.
 
Маълумот учун, Белотти 2016/2017 мавсуми давомида Италия “А” сериясида 35 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 26 та тўп киритган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Челси Роман Абрамович Андре Белотти Диего Коста 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!