Қозоғистонлик Тожали Акромов айни вақтда Термиз шаҳрига етиб келган.
Тожали Акромовнинг қариндошлари ва яқинлари уни узоқ сафарга велосипедда бормаслиги учун кўндиришга роса уринишган, лекин отахон ўз фикридан қайтмаган.
У ҳаракат йўналишини Тошкентдан бошлади. Дастлаб, Тошкент ва Самарқандда бўлди, кейин эса Тожикистонга йўл олди. Бу ерда отахон бироз дам олиб, яна йўлга отланади.
Тожали Акромовнинг спорт велосипеди соатига 80 км. тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи 3 та ускуна билан жиҳозланган. Велосипедга шунингдек, видеокамера ва сув учун махсус қути ҳам ўрнатилган.
Ҳозирда отахон Термиз шаҳрида бўлиб турибди. Тожали Акромов бу ерда маҳаллий аҳоли унга ўз ёрдамини таклиф қилганини айтган. Ҳатто, Маккагача самолёт чиптасини сотиб олиб беришни таклиф қилганлар ҳам бўлган. Лекин, отахон Маккага ўз кучи билан боришни мақсад қилган.
Тожали Акромов зарурий дори-дармонлар, 3 та мобил алоқа сим картаси билан “қуролланиб” олган. У доимий тарзда интернет орқали харитани онлайн кузатиб бормоқда. Отахон Маккага Қурбон Ҳайит байрамигача етиб олишни режалаштирган.