...
МЕНЮ
ONLINE TV

6 йил аввал ФҲДЁ сабаб “ўлган” аёл қайта “тирилди”


14:50, 17.02.2017 Олам
 8 407

Оқтовда 30 ёшли аёл “ўлган” мақомида олти йилдан бери яшаб келган.

Қозоғистондаги Оқтов ҳудудида истиқомат қилувчи Алия Бижанова 2011 йилдан бери “вафот этган” деб ҳисобланиб келинган. Бунга ФҲДЁ туман бўлимидагиларнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлган.
 
Ўзининг “марҳум” эканини эндигина билиб қолган Алия ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимларига арз қилган. Шунча йиллар давомида, уй олиш учун рўйхатда турган жабрланувчи, ҳатто, вояга етмаган фарзанди учун нафақа ҳам ололмаган.
 
Аниқланишича, ФҲДЁ Мунайли туман бўлими Бижановани “ўлган” деб қайд қилган экан. Компьютер хотирасидаги база ишдан чиққани туфайли, Алиянинг арзини ҳеч ким тинглашни ҳохламади. Фақат ОАВда бу ҳақда ёритилгандан сўнг, унга ҳуқуқлари қайтариб берилди.
 
Қайта “жонлантирилган” Алия бундан хурсанд бўлса ҳам, айбдорларни кечирмоқчи эмас. Ёлғиз она сифатида у имтиёзли уйга эга бўлиши мумкин эди. Бижанова етказилган маънавий ва моддий зарарларни қоплашларини талаб қилмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Оқтов Алия Бижанова ФҲДЁ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!