...
МЕНЮ
ONLINE TV

64 ёшли аёл эгизакларни дунёга келтирди


14:37, 17.02.2017 Олам
 5 079

Аёл эгизакларга ЭКО (экстракорпорал уруғлантириш)йўли орқали ҳомиладор бўлган

Испаниянинг Бургос шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 64 ёшида бир ўғил ва бир қизни дунёга келтирди. Бу ҳақда НТВ хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, аёл эгизакларга ЭКО (экстракорпорал уруғлантириш)йўли орқали  ҳомиладор бўлган. Улар кесарча кесиш йўли орқали дунёга келган.
 
Айтиш керакки, ушбу эгизаклар аёлнинг илк фарзандлари эмас. Хабар қилинишича, унинг 6 ёшли қизи ҳам бор. Бироқ ижтимоий хизмат вакиллари аёл болани моддий томондан таъминлай олмайди, деган фикрда гўдакни ундан олиб қўйишган.
 
Ҳозирча, аёл  дунёга келтирган эгизакларига оналик қила оладими ёки йўқ, буниси номаълум.
 
Маълумот учун, сўнгги йилларда дунё бўйича катта ёшда фарзанд кўраётан аёлларнинг сони ортиб бормоқда. 2015 йилда германиялик 65 ёшли аёл бирваракайига 4 эгизакни дунёга келтирган эди. Ўтган йилда эса ҳиндистонлик 70 ёшли аёл эгизакларнинг онаси бўлган.
Умида Якубова

Теглар:Экстракорпорал уруғлантириш Эко Ҳомиладорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!