Афсуски уйда бир ўзи қолдирилган деб тахмин қилинаётган болакай ўша заҳотиёқ жон берган/
Ҳозирда Санкт-Петербург шаҳри тергов бошқармаси томонидан болакайнинг ўлими сабаблари аниқланмоқда. Хонадонга қўшни фуқаролар, унинг ота-онаси, оиласини танийдиган кишилар сўроқ қилинмоқда. Маълумотларга кўра, болакай уйда ёлғиз бўлган. Бу полицияга берилган тахминий маълумот. Аслида болакай ёлғизмиди ёки уйда уни қаровсиз қолдирган бирор киши бормиди, бу борада ҳам текширув ишлари олиб борилмоқда.