Мудҳиш қотиллик содир этилган пайтда, қизчанинг онаси унга ёрдам бера олмади.
Тайван пойтахти Тайпейдаги метро бекати яқинида кутилмаган ҳужум натижасида уч ёшли қизалоқнинг боши танасидан жудо этилди. Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
Тайван ОАВларининг хабар беришича, фамилияси Ванг бўлган шахс оғир жиноятни содир этишда айбланиб, ҳибсга олинди.
Қизалоқ онасидан унча узоқ бўлмаган масофада велосипедини ҳайдаб келаётган пайтда қотил унга ҳужум қилган. Қизнинг онаси айтишича, у эркак қизчанинг велосипедини тепаликка кўтарилишига ёрдам бериш учун келяпти деб ўйлаган. Қотил тўсатдан, ёнидан катта пичоқ олиб, қизалоққа ташланганида, унинг онаси фарзанига ёрдам беришга кеч қолган эди.
Хабарга кўра, воқеа жойига дарҳол полиция етиб келган ва жиноятчини қўлга олган. Ванг сўроқ қилинаётган полиция маҳкамаси олдида кўплаб ғазабланган одамлар йиғилган.
Қизалоқнинг қотили бундан олдин ҳам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жинояти учун қамалган ва руҳий касаллиги туфайли даволаниб чиққан.

Руслан Сулаймонов