Велосипедда келган эркак болаларга ширинлик олиб бериш баҳонасида уларни ўзи билан эргаштириб кетган. Болаларнинг иккаласини орқа, яна бирини эса олд ўриндиққа ўтқазган.
Маълумотларга қараганда, воқеа Фарғона вилояти Олтиариқ туманида юз берган. Суратдаги қизнинг жонсиз танаси 6 февралга ўтар кечаси “Оқбўйра” қишлоғидан топилган.
5 февраль куни тумандаги 6-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси М.Қодирова соат 16:00 да ўзининг икки фарзанди билан бирга келинининг 5 ёшли қизи Кибриёхонни ҳам олиб кетган.
Қизалоқнинг ота-онаси ишлаш учун Туркияга кетган. Кибриё эса II гуруҳ ногирони бўлган буви ва бувасининг қарамоғида бўлган.
Ҳамшира аввалига Кибриёхонни бувисига қўнғироқ қилиб, болаларни олиб кетишини айтган. Кейин эса учала болани уйидан 50 метр узоқликдаги масофада қолдириб, ўз иши билан кетган вақтида 30-35 ёшлардаги эркак келиб, болаларни олиб кетган.
Велосипедда келган эркак болаларга ширинлик олиб бериш баҳонасида уларни ўзи билан эргаштириб кетган. Болаларнинг иккаласини орқа, яна бирини эса олд ўриндиққа ўтқазган. Кўчанинг охирига келганида эса эркак болаларни қолдириб, фақатгина Кибриёхонни ўзи билан олиб кетган.
Кибриёнинг бувиси ҳамширага қўнғироқ қилиб, невараси келмаганлиги айтгач, орадан 2 соат вақт ўтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.
Ҳозирда бу воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фотосуратларда қизнинг қорин қисми ёрилгани акс этган. Бундан ташқари, бўйин ва юзи ҳам қонга беланган ҳолда топилган.
Ижтимоий тармоқларда бир зумда жажжи болакайларнинг ички органларини сотиш мақсадида ёш болаларни ўғирлаб юрган бир гуруҳ жиноятчилар пайдо бўлганлиги ҳақидаги огоҳлантирувлар тарқала бошлади. Исбот сифатида Кибриёхоннинг фотосуратлари ҳам жойлаштирилмоқда.
Айрим манбаларда қайд этилишича, текширувлар натижасида қизалоқнинг барча органлари жойида эканлиги аниқланган.
Ҳозирча расмийлар бу воқеа юзасидан баёнот беришмади. Улардан аниқ маълумотларни кутиб қоламиз.