...
МЕНЮ
ONLINE TV

400 тонна кимёвий модда олиб кетаётган танкер денгизга ғарқ бўлмоқда


11:33, 30.09.2016 Олам
 2 982

Гидроксид натрий ҳаводаги сув буғини осон ўзлаштиради, у сувда яхши эриб, натижада ўзидан иссиқлик чиқаради.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати ичида 400 тонна гидроксид натрий бўлган танкер ички Япон денгизида сувга ғарқ бўлиб бораётгани ҳақида хабар қилди. Кема ичида бўлган тўрт нафар экипаж аъзолари қирғоққа эвакуация қилинган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳозирча кимёвий модданинг денгиз сувига тўкилган ёки тўкилмагани ҳақида аниқ хулоса қилинмаяпти, дея хабар бермоқда ТАСС.
 
Маҳаллий телеканалларда намойиш этилаётган кадрларда узунлиги 50 метр келадиган танкернинг ўз мувозанатини йўқотиб, тобора сувга кириб кетаётганини кўриш мумкин. Мутахассислар воқеа сабабини суриштиришни бошлашди.
 
Гидроксид натрий ёки каустик сода жаҳонда энг кенг тарқалган ишқор бўлиб, терини куйдириши мумкин. Бу кимёвий модданинг тутуни инсон нафас олиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Кимёвий модда Гидроксид натрий Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!