Обама ва Меркель телефон суҳбатида Сурияда тинчлик ўрнатиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш масъулиятни Россияга юклади. Энди эса Россия ва Сурия ТИВ раҳбарлари учрашиш истагида.
Сурия ТИВ терроризмга қарши курашда Россиянинг ёрдамига суянади.
“Ҳозирча ташриф санаси ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин икки давлат Ташқи ишлар вазирларининг учрашувлари мунтазам бўлиб туради. Жаноб Валид Муаллим Сергей Лавров билан Нью-Йоркда учрашган ва улар кўплаб келишувларни амалга оширган. Вазирнинг ташрифи кейинги ойда бўлиши мумкин”, дейди Хаддад ўзининг интервьюсида.
Аввалроқ, Хаддад Сурия Ташқи ишлар вазири имкон бўлиши биланоқ Россияга ташриф буюришини айтган эди. Учрашув санаси икки томон иш режасидан келиб чиқиб белгиланади.
Шунингдек, “Валид Муаллимни Россияда кутиб туришибди”, дейди Россия ТИВ вазири ўринбосари Михаил Богданов.