...
МЕНЮ
ONLINE TV

255 та дорихонанинг лицензиялари вақтинча тўхтатилди


17:08, 24.03.2017 Жамият
 4 216

615 та дорихона ва дорихона филиалларига берилган лицензияларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза киритиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилди. Шу билан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жами 343 номдаги дори воситалари (98 таси маҳаллий ва 201 таси чет элники, 18 хил маҳаллий ва 26 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган тиббий буюмлар) рўйхати тасдиқланиб, улар ҳар чоракда тасдиқланадиган қатъий чекланган нархларда сотилиши белгиланди ва бу жорий йилнинг 7 мартидан кучга кирди.
 
Ҳозирда республикамиз дорихоналарида рўйхатга киритилган ҳаётий муҳим дори воситаларининг нархи белгиланган аниқ қийматдан ошмаяптими? Умуман, фармацевтика фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига амал қилиняптими?
 
— Афсуски, бу борада қонунбузилиш ҳолатлари учраб турибди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Исмат Азизов. — Жумладан, жорий йилнинг 15 март ҳолатига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг вилоят бўлимлари томонидан жами 870 та дорихона ва дорихона филиалларига нисбатан аниқланган фармацевтика фаолияти бўйича қонунбузарликлар юзасидан тақдимномалар келиб тушди. Уларни фармацевтика фаолиятини лицензиялаш кенгаши кўриб чиқиб, 255 та дорихона ва дорихона филиалларига берилган лицензияларнинг амал қилинишини 10 кун муддатга тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилди.
 
Бундан ташқари, 615 та дорихона ва дорихона филиалларига берилган лицензияларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза киритиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шундан 586 та дорихонага тегишли бўлган даъво аризалари хўжалик судига тақдим этиб бўлинди. Қолган дорихоналар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.       
Бобур Жалолов

Теглар:Дорихона Дори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sharfiddin
17:28 25.03.2017

ro*yhatni qayerdan olamiz yoki yozilar



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар