...
МЕНЮ
ONLINE TV

24 ёшли ҳайдовчи ЙПХ ходимининг юзига уриб, жароҳатлади


10:32, 16.02.2018 Жамият
 7 433

Кичик сержант С.Расулов олинган жароҳатлар натижасида шифохонага ётқизилди.

Одатда автотранспорт эгалари машинани бошқариш вақтида ЙПХ ходимлардан ҳадиксираб турадилар. Уларнинг “назарига” тушмасликка ҳаракат қиладилар. Шундай бўлган тақдирда ҳам хушмуомалалик билан мулоқотга киришадилар. Аммо ЙПХ ходимларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш ёки қўпол муносабатда бўладиган ҳайдовчилар ҳам йўқ эмас... ана шундай ҳодиса Қашқадарё вилоятида юз берди.
 
14 февраль куни соат 11:35 ларда Қарши тумани Бешкент шаҳридаги “Ҳамза-Мустақиллик” кўчалари чорраҳасида “Лада-Ларгус” русумли автомобиль тўхтатилди.
 
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант С.Расулов тўхтатган машина ҳайдовчиси Ал-Хоразмий кўчаси 15-уйда яшовчи Маъруфжон Мадиёров бўлган. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг ҳужжат кўрсатиши лозимлиги ҳақидаги талабига бўйсунмаган.
 
Маъруфжон Мадиёров кичик сержант С.Расуловнинг талабига қаршилик кўрсатиб, қўллари билан унинг юзига уриб, жароҳатлаган. Кейин эса машинасига ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетган.
 
Кичик сержант С.Расулов олинган жароҳатлар натижасида шифохонага ётқизилган. Маъруфжон Мадиёров эса қўлга олинган. Айни вақтда суриштирув ишлари олиб бориляпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Автомобиль ЙПХ Қашқадарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар