Истеъфога чиқарилган президент ўрнига янги президент сайланди.
Кеча, 15 февраль куни Сирил Рамафоса ЖАРнинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда “Washington post” нашри хабар берди.
Аввалроқ, собиқ президент Якоб Зума “Rainbow nation” партиясининг таъсири остида ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Янги сайланган президент Рамафоса мамлакатдаги энг яхши тадбиркор сифатида собиқ президент билан ишлаган. Ҳамда у Зуманинг собиқ хотинига яқин қариндош ҳисобланади.
Рамафоса ЖАРнинг бешинчи апертеид-президенти бўлди.
Янги президент парламентдаги сайловлардан кейин мақсади Жанубий Африка халқининг турмуш шароитини яхшилашда давом этиш эканлигини маълум қилди.
Рамафоса сайлангач ЖАР фонд бозорларидаги нархлар 4 фоизга кўтарилгани қайд этилди.
Мамлакат аҳолиси янги президентдан Зума даврида ривожланиши деярли тўхтаб қолган йирик саноат соҳаларида ижобий ўзгаришларни кутмоқда.

Икром Раҳмон