...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳондаги энг “омадсиз” иқтисодиётга эга давлатлар аниқланди


09:58, 16.02.2018 Олам
 6 253

Руминиянинг иқтисодиёти салбий кўрсаткичларни қайд этмоқда.

“Bloomberg” агентлиги жаҳондаги 66 та мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларини ўрганиб чиқиб, энг катта “омадсизликка” учраган давлатлар рейтингини тузди. Мутахассислар ишсизлик ва инфляция кўрсаткичларига алоҳида урғу қаратишди.
 
Тўртинчи йилдирки кетма-кет Венесуэла иқтисодиёти энг ачинарли ҳолатда эканлигини исботлади. Кейинги қаторни ЖАР, Аргентина банд этган бўлса, ўнталикка шунингдек, Миср, Греция, Туркия, Украина, Испания, Бразилия, Саудия Арабистони киритилди.
 
Таиланд “бироз бахтсизроқ” иқтисодиётга эга деб топилди. Ундан кейинги поғонани Сингапур эгаллади. Учинчи ўринни Япония ва Швейцария банд этган. Бу йўналишда ўнталикка Тайвань, Исроил, Исландия, Норвегия, Жанубий Корея, Дания ва Гонгконг киритилди.
 
Экспертлар иқтисодий соҳада Руминия нотўғри ҳаракатланаётганини таъкидлашди. Мамлакатда 2018 йилда инфляция даражаси 3,3 фоиз бўлишини прогноз қилишмоқда. Бу эса Руминияни қашшоқликка олиб келиши мумкин.
 
Яна бир томондан Мексика ижобий натижалар кўрсатаётгани айтилган. 2017 йилда қайд этилган 6 фоизлик инфляция бу йил 4,1 фоизга қисқариши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Bloomberg Иқтисодиёт Рейтинг Инфляция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!