Тоғдан пастга қулашни бошлаган автобус юк ташувчи автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса 15 февраль куни содир бўлган. Автобус бир гуруҳ ходимларни олиб кетаётган эди. Транспорт воситаси тоғдан пастга тушиш вақтида кутилмаганда ёнғин юзага келган.
Ҳайдовчи зудлик билан йўловчиларни олов ичидан олиб чиқишга уринган ва уларни қутқариб қолган. Аммо автобус тоғ йўли бўйлаб пастга тушишни бошлаган. Ҳайдовчи уни тўхтатиш мақсадида автобуснинг ичига кириб олган, бироқ улгурмаган. Сабаби автобус қаршисидаги юк машинасига урилган. Ҳайдовчи оғир жароҳат олиб, воқеа жойида жон берган.