Бу унга тайинланадиган жазони юмшатишга хизмат қилмайди.
14 февраль куни АҚШнинг Флорида штати Парклэнд шаҳридаги мактаблардан бирида отишма содир этилиб, оқибатда 17 киши ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Гумон остидаги шахс – шу мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлган 19 ёшли Николас Круз устидан илк суд эшитуви ҳам ўтказилди. АҚШнинг “CNN” телеканали хабарига кўра, Николас Круз аввал руҳий хасталик бўйича даволаниб чиққан.
Округ раҳбари Броуард Бим Фарр бу маълумотни тасдиқлади.
“Биз унинг руҳий касалликлар клиникасида даволанганини билдик. У даволанишни давом эттирган, аммо бу унга тайинланадиган жазони юмшатишга хизмат қилмайди”, деди округ ҳокими.
Маълумотларга кўра, Николас Круз фойдаланган AR-15 қуроли ов дўконларида сотилади.
Дастлабки суд эшитуви давомида Николас Крузни гаров эвазига озодликка чиқариш сўрови рад этилди.

Дурдона Расулова