Туркия ва АҚШ ўзининг Яқин Шарқдаги сиёсий мақсадлари юзасидан музокара ўтказди.
Тиллерсон Анқарадаги Эрдўған билан ўтган уч соатлик ташриф давомида минтақадаги энг оғир вазиятлар муҳокамаси юзасидан фикр алмашди.
Асосий масалалар Туркия террорчилар деб атаётган Ироқ ва Суриядаги жангари курдлар ҳақида бўлди.
НАТО ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган бу кучлар Туркиянинг асосий диққат марказида бўлиб тургани қайд этилди ва бу ҳудудда Туркиянинг “зайтун новдаси” ҳарбий амалиётининг мақсадлари кўриб чиқилди.
Бу борадаги масалаларни Тиллерсон ва Эрдўған ўзаро очиқ суҳбат шаклида келишиб олишди.
Суҳбат давомида Туркия Мудофаа вазири Нуриддин Чакинли ва АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттис иштирокида ўтган НАТОнинг Брюсселдаги йиғилишидаги келишиувлари борасида ҳам ўзаро фикр алмашилди.
Хусусан, Брюсселда Чакинли шундай деган эди:
“Биз бу алоқаларнинг тўхтатилишини талаб қиламиз. Мен айрим ташкилот ва мамлакатлар томонидан Сурия мудофаа кучлари ва курдларга берилаётган ҳарбий ёрдамни назарда тутяпман”.
Бу учрашувга қадар Туркия ва АҚШ расмийлари Ливаннинг Байрут шаҳридаги учрашувида Яқин Шарқ минақасидаги вазият юзасидан икки томоннинг ҳам мақсади якдил эканлигини қайд этишган эди.
Шунингдек, Туркия АҚШдан Сурия мудофаа кучларига ҳарбий ёрдамни тўхтатиш, ИШИД бартараф этилгач у ерда пайдо бўлган кучли қуролларни қайтариб олиш ва бу ердаги курдларни қўллашни тўхтатишни талаб қилди.
Ўз навбатида, Тиллерсон АҚШ Сурияга ортиқча ҳеч қандай оғир қуроллар киритмаганини, бу минтақада АҚШнинг ўз манфаатлари борлиги ва Яқин Шарқда Туркия АҚШнинг энг яхши мусулмон иттифоқчиси эканлигини маълум қилди.
Очиқ мулоқот чоғида Туркия Сурияда ўз юришларини ҳудуд тозалангунга қадар давом эттиришини билдирди. АҚШ эса бу ердаги ўз манфаатидан келиб чиқиб, ҳудуддаги кучларини олиб чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Суриянинг шимолидаги Африн шаҳрида маҳаллий курд жангариларига қарши ҳарбий амалиётлар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.