Отишма содир этган шахс шу мактбанинг собиқ ўқувчиси бўлган.
Округ шерифи Брауард Скотт Израэлнинг айтишича, отишмада 17 киши ҳалок бўлган. 12 нафари мактабда ўлдирилган бўлса, 2 нафари бино яқинида вафот этган. Яна бир киши мактаб қаршисидаги йўлда, 2 нафари шифохонада жон берган. Маълумотларга кўра, 10 дан ортиқ киши шифохонага етказилган.
Отишмани содир этганликда гумон қилинаётган 19 ёшли Николас Круз қўлга олинган. У айнан шу мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлиб, тартиббузарлиги учун ўқишдан четлатилган эди.
Дастлабки тахминларга кўра, гумонланувчи AR-15 223 калибра русумли ўқотарга ўхшаш қуролдан фойдаланган.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.