...
МЕНЮ
ONLINE TV

230 нафар Ўзбекистон боксчиларининг “баҳси” Термизда бўлиб ўтади


20:02, 18.11.2017 Спорт
 2 358

Мусобақада олимпиада ва жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари иштирок этишади.

2017 йилнинг 23 ноябридан 30 ноябрига қадар Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт саройида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
 
Ушбу турнирда 230 дан ортиқ чармқўлқоп усталари 10 та вазнда чемпионлик учун рингга чиқишади.
 
Халқаро тоифадаги АИБА ҳаками Жасур Қурбонов эса илк марта катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида бош ҳакам вазифасини бажаради.
 
Эслатиб ўтамиз, 64 кг вазндаги боксчи Фазлиддин Ғоибназаров ҳамда 91кг вазнли боксчимиз Рустам Тўлаганов Олимпиада ўйинларидаги муваффақиятларидан сўнг профессионал боксга ўтишди. Демакки, мана шундай Ўзбекистон чемпионати совриндорлари
 
Шу сабаб айнан мана шу вазнларда ўта муросасиз жанглар бўлиши кутилаяпти.
 
Алпомиш спорт аренасидаги жангларда 10 та вазн тоифасининг барчасида олимпиада ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро мусобақалар ҳамда Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари иштирок этади.
 
Ўзбекистон бокс федерациясининг маълумотларига кўра, 10 вазндаги барча финал жанглари 30 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Бокс Ўзбекистон чемпионати Алпомиш спорт саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!